Давлат тилин ўргатиш бурч, ўрганиш шараф

Мактабимизда 21-октябр куни 1-сонли умумий ўрта таълим мактаб залида 21- октябр Ўзбекистон Республикасининг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани куни муносабати билан “Давлат тилин ўргатиш бурч, ўрганиш шараф” мавзусида мусиқали кеча бўлиб ўтди.Тадбир ўтказиладиган жой   байрамона безатилган.Ушбу кун муносабати  билан тайёрланган деворий газеталар бурчаги  ташкил этилди. Шарлар ва гуллар билан безатилди. Тадбирда мактабимиз ўқувчилари, ўзбек тили фани ўқитувчиси Н. Санкулова, бошланғич синф рахбарлари фан ўқитувчилари таклиф этилди.Тадбирни  Нарбаева Жадира   олиб борди. Тадбирни туман халқ таълими бўлим ходими Абенова Клара кириш сўзлари билан очиб берди ва тадбирга ташриф буюрганларни тил байрами билан табриклади. Шундан сўнг мактабимиз ўзбек тили фани ўқитувчиси Н. Санакулова шеърий мисралар билан бошлаб, муҳтарам Биринчи  Президентимиз И.А.Каримовнинг жасорати, фидойилиги  туфайли Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида” ги Қонуни қабул қилинганлигини таъкидлаб, тарихда  биринчи марта  ўзбек тилига  давлат тили мақоми берилганлигини айтиб ўтди. Улуғ аллома А.Навоийнинг  туркий тил  имкониятларини амалда исботлаш учун чеккан ранж- аламлари, орзу- армонлари орадан беш асру  эллик йил ўтгач руёбга чиққанлиги, А. Навоий бобомиз  улуғлаган тил, ҳақиқатдан  ҳам  улуғ мартабага  муносиб экани расман тан олинганлиги,она тилимизни   қанча  ифтиҳор  этсак,  ундан ғурурлансак  арзийди деган экан. Тадбирни қизиқарли ва мазмунли ўтказиш мақсадида ўқитувчи мусиқали кечамизни бошлаш учун сўз навбатини бошловчиларга берди. Тадбирда мактаб ўқувчилар қозоқча, ўзбекча ва қарақалпоқча рақсларни ижро этишди. Тадбирда  3-4-5- синф уқувчилари  хилма-хил қўшиқлари ва она тилимизни мадҳ этувчи шеърларини намойиш этишдилар. Тадбир қизиқарли ва мазмунли бўлиб ўтди.

Ответить

Ваш электронный адрес не будет опубликован. Обязательные поля помечены *