“Байроғимиз- фахримиз, ғуруримиз”

Мактабимизда “18  ноябрь – Ўзбекистон республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “байроғимиз- фахримиз, ғуруримиз” мавзусида давра суҳбат бўлиб ўтди.Конимех туман 1-умум таълим мактабининг  уқув ишлари буйича директор ўринбосари, Халқ депутатлари туман Кенгаши ЎзМТДПдан сайланган депутат Ханзада Жуматаева , ММИБДЎ Жадира Нарбаева, ўзбек тили ва қозоқ тили ва адабтёти фани ўқитувчилари Г. Абдурахманова ва М. Расуловалар мактаб ўқитувчилари билан уқувчилари иштирок этишди. Конимех туман 1- умумтаълим мактабининг маънавий- маърифий ишлар буйича директор ўринбосариЖ. Нарбаева очиб берди ва уқув ишлари буйича директор ўринбосариХ. Жуматаева тадбирда маъруза сўзи билан бошлади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳи олдида 180 тадан ортиқ мустақил давлатлар байроқлари қаторида мағрур ҳилпираб туришини кўриш ва ҳис этиш нақадар катта бахт, инсонни кучли бир ҳиссиётга чулғаб олади. Биринчи Президентимиз И. А. Каримов таъкидлаб айтган сўзлари: “Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари- Давлат Герби, Давлат Байроғи, Давлат мадҳияси азиздир.Улар она- Ватан- Ўзбекистон Республикасига ифтиҳор ва чексиз ҳурмат туйғусини тарбиялайди”, -деб сўзларини якунлади. Тадбирдан кўзланган мақсад ўсиб келаётган ёш авлодни қалбида Ватанга муҳаббат ҳиссини жўш ўрдириш, қалбида фахр-ифтихорини юксалтириш. Ватанпарварлик руҳини шакллантириш, Давлат хусусиятларини мустаҳкамлашдан иборат. Давлат рамзи- бу мустақил давлат белгисидир. У давлат байроғи, давлат герби, давлат мадҳияси, мамлакат миллий қарор ҳамда анъаналарда ўз ифодасини топади. Мактабдаги уқувчилари ҳар куни эрталаб дарс бошланишидан аввал албатта давлат мадҳияси ижро этилади. Бундан мақсад албатта ёшларда Ватанга мухаббат, Она юртга садоқат каби хисларини шакллантириш. Тадбирда уқувчилар томонидан Ватанни мадҳ этувчи байроқ, Ватан туғрисидаги шеърлар ифодали айтилди. Тадбир сўнгида мактабимиз қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Г. Абдурахманованинг сўзлари йиғилганлар қалбида фахр-ифтихор туйғуси янада жўш ўришга сабаб бўлди десак муболаға бўлмайди.

Ответить

Ваш электронный адрес не будет опубликован. Обязательные поля помечены *