Мактабимизда 15 сентябр куни фан ойлиги давомида амалга ошириладиган ишлар билан мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари ва ўқувчилари “Фан ойликнинг очилиш маросими”да таништирилди. Шу куннинг иккинчи ярмида бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида “Тажрибамнинг сеҳрли сирлари” мавзусида кўргазмалар кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловга бошланғич синф ўқитувчилари қатнашди. Танлов хулосасига кўра ўқитувчи Ф. Ходжамуратованинг ясаган кўргазмалари энг яхши деб топилди…