“Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги” қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 10 сессиясида қабул қилинди.
Гербнинг марказида таъсвирланган — қанотларини кенг ёзиб турган Хумо қуши – бахт-саодат ва эрксеварлик рамзи тасвирланган. Буюк аллома Алишер Навоий Хумо қушини барча тирик жонзодлар ичида энг езгу деб таърифлаган.
Гербнинг юқори қисмида Республиканинг собит ва барқарорлигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган. Унинг ичида яримой ва беш қиррали юлдуз ифодаланган.
Қуёш таъсвири – Ўзбекистон Республикаси танлаган йўлининг нурли бўлишини ва Республиканинг ноёб табиий иқлим шароитини кўрсатиб туради.
Бошоқлар – халқнинг риз-рўзқи бўлган ғалла тимсолидир. Оппоқ бўлиб очилаётган пахта чаноқлари тасвирланган ғўза шоҳлари – асосий юртнинг донини дунёга таратган асосий бойлиги рамзидир.
Буғдой бошоқлари ва пахта чаноқлари давлат байроғига ўхшаган лента билан ўраб қўйилган. Бу Республикада яшаётган халқлар якдиллигининг тимсолидир.
Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бандига » Ўзбекистон » деб ёзиб қўйилган.