Оқ ранг – тинчлик, хотиржамлик, ёруғлик рамзи. Шунингдек, бу ранг ўзида поклик, беғуборлик, ботиний гўзалликни ифодалаб келган. Демак, байроимиздаги оқ ранг халқимизнинг покиза орзу-умидларини, ёруғликка, езгуликка ёшлигини ўзида намоён этади.
Яшил – яшариш ва янгиланиш, навқиронлик ва шодумонлик рамзи, шунинг баробарида она табиатимиз тимсолидир. Қизил чизиқлар эса, томиримизда жўшиб оқаётган аждодлар қони – ҳаётий қудрат ва давомийлик нишонасидир. Шунингдек, бунда Истиқлол, Озодлик учун қон тўккан эрксевар ота-боболаримизнинг орзу-армонлари мужассам.
Байроғимиздаги ярим ой ва юлдузлар тасвири тарихий қадриятларимиз, умрбоий анъаналаримиз, маънавий куч-қудратимиз билан боғлиқ.