Мактабимизда 4-сентабр куни “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбири ташкил этилди.Тадбирга Конимех тумани хотин-қизлар бўйича ҳоким ўринбосари С.Насипова ҳамда туман мактабгача ва мактаб та`лим бўлимидан таълим ташкилотларида тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш мутахассис Г. Шерназарова ,фахрий устозлардан З.Муратова иштирок этди.Тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланди. Тадбирни мактаб директори Ж.Тайирбеков кириш сўзи билан очиб берди.Тадбирга мактаб ўитувчилари ва мактабнинг барча синф ўқувчилари билан бирга 12 нафар ота-оналар иштирок этди.Мактаб директори ўз табрик сўзида юртимизда сўнги йилларда эришилган ютуқлар,амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари,таълим тизимидаги ислоҳатлар ҳақида айтиб ўтди.1-синфга қабул қилинган 12 нафар ўқувчига “Президент совғаси” тантанали тарзда топширилди.Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ўзларининг тилакларини билдирди. Янги 2023-2024 ўқув йилининг биринчи куни барча синфларда “Мустақиллик дарси” ташкил қилинди.