Ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш , уларнинг қизиқишларига кўра замонавий тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш орқали ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳудудларда “Тўгараклар ярмаркаси” бўлиб ўтди жумладан , мактабимизда 18- апрел куни ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш , уларнинг қизиқишларига кўра замонавий тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш орқали ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Ахборот- ресрус маркази ва “Баркамол авлод болалар маркази ” томонидан “Тўгараклар ярмаркаси ”ўтказилди . Ярмарка ўтказиладиган жой байрамга мос безатилди .Китоб кўргазмалари ташкил этилди. “Баркамол авлод болалар марказдаги ” уч йўналиш бўйича тўгараклар ўзларининг ижод намуналарини кўргазма шаклида намойиш этишди. Тадбирга туманимиз мактабларидан тўгаракка қатнашувчи ўқувчилар ҳамда китобхонлар таклиф этилди . Тадбирни Ахборот-ресурс маркази ходими Гулшан Тўхтаева олиб борди .Тадбирни очиб бериш учун сўзни “Баркамол авлод болалар маркази ” услубшуноси Гулниса Нарбаева сўзга чиқиб ўқувчиларга баркамол авлод болалар марказида тўгараклар фаолияти тўғрисида ҳамда шу тўгаракларга аъзо бўлишини таклиф қилиб ўтди. 1-умумтаълим мактаб ўқувчилари ўз истеъдодларини намойиш этишди .Турдибаев Қажимухан “Думбира” куйини ижро этди . 2-умум тъалим мактаб ўқувчилари “Хумо қуши” рақсини намойиш этишди. 1- мактабнинг 10-синф ўқувчилари Ғафур Ғуломнинг “Шум бола ” асаридан саҳнали кўриниш намойиш этишди.3- синф ўқувчилари Ватан , Китоб ҳақида шеърлардан намуналар айтишди.Ахборот-ресурс маркази ходими Замира Қутлиева “Китоб одамийлик мулки ”мавзусида китоб кўргазмаси ташкил этиб , кўргазма билан ўқувчиларни таништириб ўтди. Тўгаракларга ва кутубхонага янгидан ўқувчилар ўзи қизиқишлари билан аъзо бўлишди.