5-9 синф укувчилари ўртасида бошқотирма (кроссворд), ребус ва анaграмма тузиш, Бошланғич синф ўқувчилари орасида рус ва инглиз тилларида қўғирчоқ театри сахналик куринишларини ташкил этиш, юқори синф ўқувчилари орасида драма театрини ташкиллаштириб туман катта сахнасига чиқариш бундан ташқари фан ойлиги давомида ўтказиладиган тадбир ва мусабоқаларга фаол қатнашиш топширилди.
Фан ойлигининг биринчи ва охирги хафтасида кириш ва чиқиш тестлари олинди ва мониторинг қилинди. Натижада энг юқори сифат кўрсаткич кўрсатган 11 синф фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди. Таътил кунларни мазмунли ва қизиқарли ўтказиш мақсадида мактабимизда туман ХТБ булими ва Чет тиллар агентлиги билан хамкорликда семинар тренинг ўтказилди. Семинарга туман инглиз тили фан ўқитувчилари таклиф қилинди, Семинар тренингда вилоят Чет тиллар агентлиги рахбари В. Азимова “Халқаро Сертификатлар” мавзусида тақдимот ва сухбат ўтказди. Бундан ташқари мактабимиз инглиз тили фани ўқитувчиси Б.Умарова “Self esteem” мавзусида ва 16 мактаб ўқитувчиси М.Коканова “Grouping Students for Activities and Establishing Guidelines “ мавзусида тренинглар ўтказишди.