“Учинчи ренессанс – миллий ғояга айланиш зарур»

Mактабимиз фойе залида 8 ва 9 синф ўқувчилари ўртасида “Учинчи ренессанс – миллий ғояга айланиш зарур» мавзусида шеърхонлик кечаси ўтказилди. Ушбу кечага мактабимиз она тили ва адабиёт ,ўзбек тили фани  ўқитувчилари ҳамда синф рахбарлари қатнашиб ҳакамлик қилишди. Адабий  шеърхонлик кечада ўқувчиларимиз  ўзбек ва қозоқ тилида буюк шоирларимизнинг шеърларини ёддан айтиб , узларининг адабий истеъдодларини намоийш этишди.

Бадий кечада  “Зульфия” мукофотининг туман босқичида совринли иккинчи ўринни эгаллаган ёш шоирамиз Рахматуллаева Мадина ҳам уз шеърлари билан қатнашди иккинчи куни  эса 8 синф ўкувчилари  “ Янги Ўзбекистон янгича дунёқараш”  Кеча ва бугун шиори остида иншолар танлови ўтказилди.Иншолар танловига хамма ўқувчилар қатнашиб мамлакатимизнинг буюк утмиши ва тарихи ҳамда ёрқин келажагида ҳақида уз фикрларини ёзишди. Энг яхши иншолар сараланиб мактаб боскичига юборилди.