Мактабда Инглиз тили ойлиги кузги таътилга тўғри келганлиги сабабли синфдан ташқари тадбирлар 4 ноябрдан бошланди. Ўқувчиларнинг кузги таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида 4 ноябр куни 3 ва 4 синф ўқувчилар жамоалари орасида “Funny race” спорт мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақада ўқувчилар нафақат спорт, балким узларининг инглиз тилидаги билимларини синаб кўришди. Натижада ғолиб бўлган 3 синф жамоаси 1 ўринни эгаллаб фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.
Шу билан бирга 4а ва 4б синф ўқувчилари орасида “Spelling bee” танлови ўтказилди. Танлов жараёнида хар хил қизиқарли уйинлар ва шартларда ўқувчилар инглиз тили фанидан ўз билимларини намоён этишди. 4б синф ўқувчиси Мирзаев Заир ва 4а синф ўқувчиси Асанова Аяна Фахрли 1 ўринни, 4а синф ўқувчиси Маханбетов Нуртас 2 ўринни ва 4 а синф ўқувчиси Тухтабаева Айниса 3 ўринни эгаллашди. Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.Юқори синф ўқувчилари орасида “Young guides” танлови ўтказилди.
Ушбу танлов шартларига кўра ўқувчилар уз тақдимотлари билан қатнашди. 1 ўринни 10 синф ўқувчиси Абуова Асел, 2 ўринни 11 синф ўқувчиси Турсунова Сайёра ва 3 ўринни 10 синф ўқувчиси Ойдуллаева Мулдир эгаллашди. Кейинги ҳафта “Communication in Russian and foreign languages” ижодий ишлар танлови ўтказилди. Ушбу танловда ўқувчилар инглиз тилида шеър ўқиш ва оғзаки халқ ижодидан мақол ва турли тезайтишлар бўйича видеороликлар тайёрлашди. Танлов натижасига кўра 8 синф ўқувчиси Ойдаллаева Балаусанинг видеоролиги ғолиб бўлиб топилиб, туман босқичига юборилди. “My favourite fairy tale” (менинг энг яхши кўрган эртагим) танловига ўқитувчи Б.Умарова бошчилигида бошланғич синф ўқувчилари томонидан сахналик кўриниш тайёрланиб, у видеоролик сифатида туширилиб, туман босқичига юборилди ва туман босқичида фахрли 3 ўринни эгаллади. Фан ойлигига фаол қатнашган синф ўқувчилари совғалар ва фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланди.