Mактабда улуғ шоир ва Давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг адабий меросини ўрганиш ва тарғиб этишни кенг йўлга қўйиш, ўқувчи-ёшларнинг қалби ва онгига Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларининг мазмун-моҳиятини, бадиий хусусиятини ва тарбиявий аҳамиятини чуқур сингдириш, улуғ шоир таваллуд топган куннинг 537 йиллигини юксак савияда нишонлашни ташкил этиш мақсадида мактабнинг чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.Чора-тадбирга асосан мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчилари М.Расулова ва Қ.Муратбаевалар 10-февраль куни 9-11 синф ўқувчилари ўртасида иншолар танловини ўтказди.4-7 синф ўқувчилари ўртасида расм фани ўқитувчиси А.Садикова 12-февраль куни 5-7 синф ўқувчилари ўртасида расмлар танловини ўтказди. 2020 йил 14-февраль куни мактабнинг 1-11 синф рахбарлари С.Елеушинова, Г.Тагаева, С.Сапарова, М.Мамбетова ,Л.Урметовалар Улуғ шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган куннинг 537 йиллигини нишонлаш юзасидан очиқ тарбиявий соатини ўтказди. Мактабнинг кутубхоначиси Ю.Ахтамова тамонидан “Улуғ аждодлар меросини ўрганамиз” мавзусида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг асарлари,унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган китоблар, мақолалардан иборат кўргазмалар ташкил этди..
2020 йил 14-февраль куни мактабда “Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги ” муносабати билан мактабда тантанали линейка ўтказилди.