Mактабда улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг бой адабий меросини ўрганиш ва тарғиб этишни кенг йўлга қўйиш, ўқувчи-ёшлар қалби ва онгига Навоий асарларининг мазмун-моҳиятини, бадиий хусусиятини ва тарбиявий аҳамиятини чуқур сингдириш, улуғ шоирнинг таваллуд топган куннинг 579 йиллигини юқори савияда нишонлашни ташкил этиш мақсадида мактабнинг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.3-февраль куни мактабда ўтказилган А.Навоий асаралари бўйича расмлар танловида 11-синф ўқувчиси А.Дуйсебаев туман босқичида 2-ўринни эгаллади. 4-февраль куни эрталабки сафланишда Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берилди ва ғазалларидан намуналар айтилди.Мактабда ўтказилган ғазалхонлик кечасида 9-синф ўқувчиси Л.Шахназарова ғолиб деб топилиб туман босқичига иштирок этиб ,2-ўринни эгаллади. 7-февраль куни “маънавия соати”да мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси Қ.Муратбаева “Алишер Навоий асарларида гуманизм ғояларининг талқини” мавзусида маъруза ўқиди. Мактабнинг 1-11 синф рахбарлари 7-феврал куни Улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топган куннинг 579 йиллигини нишонлаш юзасидан очиқ тарбиявий соатини ўтказди. Мактабда 2020 йил 8-февраль куни Улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топган куннинг 579 йиллигини нишонлаш юзасидан тадбир ўтказилди.Тадбирга мактабнинг 5-11 синф ўқувчилари ва синф рахбарлари қатнашди. Тадбирни мактабнинг 10 синф ўқувчилари Утепов Нурхон ва Атамбаева Назерке олиб бордилар.“Ўзбек тилининг асосчиси ”мавзусида адабиётлар кўргазмаси билан, “Навоий бобомиз ҳаёти ва ижоди ”мавзусида слайд билан таништириб ўтилди.Шунингдек 7 синф ўқувчилари Сақтаганова Балнур,М.Рахматуллаева ,Г.Дауирбекова,Б.Ойдуллаевалар шоир ҳақида алломалар фикрларини ва Навоий бобомиз ҳақидаги ёд олган шеърларидан айтишди. 11- синф ўқувчилари Уйғун ва Иззат султоннинг “Навоий драмасида ” саҳналик кўриниш эттилар .