14-январ ватан ҳимоячилаи куни мунособати билан ўтказилган “Мен келажакда аскар бўламан” мавзусида 9-синф ўқувчилари билан синфдан ташқари тадбир ташкил этилди. Тадбирда мактабнинг ММИБДЎ П. Кулатова. ЧЁт фани ўқитувчиси Н. Телебаев, жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Ш. Бабакуловлар иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган мақсад ўқувчи ёшларда ватанга садоқат, меҳр ва фидоийлик тўйғусини шакллантириш, ватанни севишдек буюк жасоратни ўзида жамлаган мард ва жасур ўғлонларни тарбиялаш , улар онгида “Шу азиз ватан барчамизники” ғоясини сингдириш, ота-онага, ватанга ҳурмат ҳиссини ўйғотишдан иборат. Тадбир давомида ўқувчилар ўз билим ва салоҳиятини ишга солиб, қўл жанги, Савол-жавоб, эркин мавзуда ўз маҳоратларини намойиш этишди.